Бухоро вилояти ҳокими томонидан ҳудудларда содир этилган жиноятчилик аҳволи тааллуқли идоралар масъуллари ва маҳалла мутасаддилари иштирокида муҳокама қилинди
Муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида, жорий йилнинг 20 декабрь кунидан 2021 йилнинг 10 январь кунига қадар вилоятлар ҳокимлари томонидан ҳар бир маҳалла раиси, мутасадди идоралар вакиллари иштирокида, маҳаллаларда амалга оширилаётган кундалик вазифалар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш борасида белгилаб берилган чора-тадбирларнинг натижадорлигини видеоселектор тарзида муҳокама қилиш, бунда маҳалла раисларининг ҳисоботини эшитиш юзасидан аниқ вазифа ва топшириқлар берилган эди.
Мазкур топшириқ асосида, бугун Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов иштирокида видеоселектор йиғилиш ўтказилди, бунда ҳудудий сектор раҳбарлари, идоралараро комиссияга аъзо ташкилотларнинг мутасаддилари, барча маҳалла раислари ва тааллуқли бошқа идоралар мутасаддилари иштирок этди.
Видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди ва жорий йилнинг 11 ойида ҳудудларда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, шунингдек, кунлик қайд этилаётган жиноятларнинг сабаблари, шарт шароитлари таҳлиллар асосида муҳокама қилиниб, белгилаб берилган чора-тадбирларни жадаллаштириш борасида масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.