13 Ноябр 2020 йил 429

Бухоро вилояти прокурори Дилшод Файзиев маҳаллаларда бўлиб жиноятларни муҳокама қилмоқда

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Бухоро вилояти прокурори Дилшод Файзиев Ғиждувон туманида содир бўлган қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш жиноятини туман сектор раҳбарлари, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга масъул бўлган идоралар мутасаддилари ва кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилди.

Муҳокамада, жорий йилнинг 16 октябрь куни туманнинг Ўзанон маҳалласида яшовчи Р.Ж. томонидан ўзининг яшаш хонадонида таниши Ш.Р. билан келишмовчилик туфайли жанжаллашиб, Ш.Р.нинг қорин қисмига ошхона пичоғи билан уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикаст етказганлик ҳолати юзасидан Р.Ж. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши тафсилоти батафсил таҳлил қилинди.

Мазкур жиноятнинг келиб чиқишига имкон берган шарт-шароитлар, жиноят содир қилган аёлнинг турмуш тарзи, оиласидаги муҳит бўйича  мутасаддилардан изоҳ сўралди.

Вилоят прокурори Дилшод Файзиев томонидан жиноят содир этган мазкур аёл билан туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, хотин қизлар масалалари бўйича масъул ходимлар, маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан зарурий чора-тадбирлар белгилаб, манзилли профилактик ишлар олиб борилмаганлиги танқид остига олиниб, масъулларнинг барчаси қаттиқ огоҳлантирилди.

Келгусида туман ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида ўзининг таклиф ҳамда тавсияларини айтиб, сектор раҳбарлари, мутасаддиларга зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Text to speech