Бухоро вилояти ҳудудида жамоат тартибини ишончли таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жанговар шайлиги ва ҳамкорликдаги вазифалари юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
Жорий йилнинг 5 март куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси мажлислар залида вилоят ҳудудида фуқаролар хавфсизлиги ҳамда жамоат тартибини ишончли таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жанговар шайлигини ошириш, ҳамкорликдаги вазифалар юзасидан тайёргарлик ва амалий тактик ўқув машғулотларининг натижаларига бағишланган кенгайтирилган муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Муҳокамада Ички ишлар, ДХХ, Миллий гвардия, Божхона, Фавқулотда вазиятлар вилоят бошқармалари бошлиқлари, ҳокимият, прокуратура, ДХХ чегара қўшинлари ва бошқа ҳамкор идоралар раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишда вилоятимиз ҳудудида турли хилдаги фавқулотда вазиятлар юзага келганда фуқаролар ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган мутасадди идорлара масъулларининг ахборотлари тингланиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ҳамкорликдаги вазифалар, амалий тадбирлар белгилаб олинди.