31 Март 2021 йил 500

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарларининг ҳудудларда “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилган фуқаролар билан сайёр қабуллари Ромитан ва Пешкў туманларида ўтказилди.

Аввал хабар берганимиздек, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари билан биргаликда, ҳар бир шаҳар ва туманга бориб, туман сектор раҳбарлари, вилоят ва туман мутасадди идоралар, маҳаллаларга бириктирилган иқтисодий сектор ходимлари ҳамда маҳаллала масъуллари иштирокида, ҳудудларда “Маҳаллабай”, “Хонадонбай” ва “Фуқаробай” тизим асосида ишлашнинг механизмлари, муаммоли фуқаролар, айниқса аёллар ва ёшлар билан индивидуал тартибда ишлаш юзасидан учрашувлар ўтказиб, муаммоларни жойига бориб ўрганган ҳолда манзилли чора-тадбирлар белгилаб, ижросини алоҳида назоратга олмоқдалар.

Бугун раҳбарлар Ромитан туманининг “Гулистон” ҳамда Пешку туманининг "Садир" маҳаллаларига бориб, ушбу маҳаллалардан “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган, муаммоли фуқаролар, шу жумладан аёллар ва ёшлар билан билан учрашиб, ишсиз аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш, ажратилган кредит маблағларининг мақсадли йўналтирилганлиги, имтиёзли кредитлар олишда мавжуд муаммолар, фуқароларни касбга ўргатиш ва тадбиркорликка жалб этиш борасидаги ишлар натижаларини ўрганиб, ҳар бир фуқаро билан юзма-юз суҳбатлашган ҳолда уларни қийнаб келаётган ва ечимини топмаётган муаммо ва масалалар юзасидан мурожаатларини қабул қилдилар.

Фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар юзасидан вилоят, туман мутасадди идоралар вакиллари, туман сектор раҳбарлари, МФЙ масъуллари ҳамда ушбу маҳаллаларга бириктирилган иқтисодий сектор ходимларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар бердилар.

Text to speech