Бухоро вилояти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ўз уйида таваккалчиликка асосланган хўроз уруштириш ўйинларини ўтказаётган шахслар аниқланди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан олинган маълумотга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида Ғиждувон тумани “Зарафшон” маҳалласида яшовчи фуқаро Ҳ.О. ҳамда унинг укаси ўзлари яшайдиган ушбу маҳалладаги хонадоннинг орқа томонида хўроз жанглари учун мўлжаллаб қурилган ва жиҳозланган бинода, вилоятнинг Вобкент, Шофиркон, Ғиждувон туманлари ҳамда қўшни Навоий вилоятида истиқомат қилувчи 26 нафар фуқароларни жамланган ҳолда пул тикиб, таваккалчиликка асосланган хўроз уруштириш ўйинларини ўтказиб турган вақтларида аниқланган.
Тадбир давомида ҳодиса содир бўлган жойдан иштирокчиларга тегишли бўлган 4 дона хўрозлар ҳамда 900.000 (тўққиз юз минг) сўм нақд пуллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов-тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди ва ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.