Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари Бухоро ва Жондор туманларида сайёр қабуллар ўтказди
Давлат раҳбарининг жорий йил 12 февраль куни ИИВ кенгайтирилган Ҳайъат йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари билан биргаликда ҳудудларга бориб, маҳаллалардан “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган, ҳозирги кунга қадар аниқланган муаммолари ҳал этилмаган ушбу тоифа фуқаролар билан сайёр учрашувлар ўтказмоқдалар.
Бугун, Бухоро тумани Хонабод маҳалласи ва Жондор туманининг “Мирзаён” маҳаллаларига борган масъуллар, вилоят ҳамда туман мутасаддилари, ушбу маҳаллаларга бириктирилган иқтисодий сектор ходимлари иштирокида маҳаллаларда шакллантирилган “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига кирган, муаммоли фуқаролар, шу жумладан аёллар ва ёшлар билан билан учрашиб, ишсиз аёллар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш, кредит маблағларининг мақсадли йўналтирилганлиги, имтиёзли кредитлар ажратишдаги муаммолар, фуқароларни касбга ўргатиш ва тадбиркорликка жалб этиш борасидаги ишларни ўрганиб, ҳар бир муаммоли фуқаро билан юзма-юз учрашиб, чора-тадбирлар белгиладилар.
Туман сектор рахбарлари, МФЙ раиси ва унинг ўринбосарлари ҳамда ушбу маҳаллаларга бириктирилган иқтисодий сектор ходимларига Ёшлар ва Аёллар билан ишлаш тартиби ҳамда “Маҳаллабай”, “Хонадонбай” ва “Фуқаробай” ишлаш тизими бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар бердилар.