17 Сентябр 2020 йил
769
Бухоро вилояти Жондор туманида "РЕКС" лақабли хизмат ити ёрдамида ўғрилик жинояти фош этилди
2020 йил 14 сентябрь куни соат 09:10 ларда, Жондор тумани Тинчлик МФЙ Навоий кўчасида яшовчи, М.И. нинг яшаш уйидан жами баҳоси 580.000 сўмлик уй-рўзғор буюмлари ўғирланганлиги ҳолати юзасидан тезкор тергов гуруҳи таркибида воқеа жойига чиққан вилоят ИИБ Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология хизмати кичик инспектор-кинологи А.Қиличов, ўзига бириктирилган “Рекс” лақабли хизмат ити ёрдамида ушбу жиноятни иссиқ изида фош этган.
Натижада мазкур жиноятни содир қилган М.Т. қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-м. 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.