19 Декабр 2020 йил 455

Бухоро вилоятида Хотин қизлар билан ишлаш бўйича масъул ходимлар томонидан маҳаллалардаги уюшмаган хотин-қизлар билан спорт соғломлаштириш тадбирлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Бухоро вилоятининг барча ҳудудларида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни кенг тарғиб қилиш борасида қатор спорт соғломлаштириш ва тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. Ҳар бир оила, маҳалла ва туман (шаҳар)ларда, шунингдек мактабгача таълим, ўрта ва махсус профессионал, олий таълим муассасалари ҳамда барча ташкилотларда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга шарт-шароитлар яратиш, аҳолининг турли гуруҳлари томонидан алкогол ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечишга ундаб, шу йўл билан соғлом турмуш тарзи платформасини тарғиб этиш борасида оммавий спорт тадбирлари амалга оширилмоқда  

Жумладан Ғиждувон туманида Ички ишлар, Жисмоний тарбия ва спорт, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда соғлиқни сақлаш бўлимлари ҳамкорлигида нотинч ижтимоий кўмакка муҳтож, кам таъминланган оилаларда яшовчи, уюшмаган аёл ва қизлар иштирокида, “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди. Қолаверса, таълим муассасалари ходимлари иштирокида ҳам спорт турлари бўйича машғулотлар ўтказилди.

Бу каби тадбирлар ҳар куни, вилоятнинг барча ҳудудларида, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳар бир маҳалла ва оила кесимида ташкил этилиши алоҳида назоратга олинган бўлиб, масъул ходимлари томонидан ташкиллаштирилиб келинмоқда.

Text to speech