12 Апрел 2021 йил 806

Бухоро вилоятида хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилаётган профилактик тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 12 февралдаги Ички ишлар вазирлиги кенгайтирилган Ҳайъат йиғилишида белгилаб берган вазифалари,  кўрсатма ва топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида барча жабҳаларда, шу қаторда хотин-қизлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, оғир ижтимоий аҳволдаги аёлларнинг муаммоларини ўрганиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ушбу муаммоларнинг ижобий ҳал этилиши юзасидан шаҳар ва туман Ички ишлар органлари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлим ҳамда бўлинмалари, Хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ходимлари томонидан қатор профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган   хотин-қизлар томонидан қайта ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг олдини олиш борасида ушбу аёллар билан доимий равишда профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар белгилаб олиниб, муаммоларининг бартараф этилишига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Шунингдек, маҳаллаларда “Хонадонбай” ва “Фуқаробай” иш тизимини ташкил қилиб, шу асосда ҳар бир хотин-қиз билан индивидуал тартибда ишлаш орқали, оилавий зўравонлик ва тазйиқ қурбонига айланган хотин-қизларни аниқланиб, улар билан психологик-профилактик суҳбатлар ўтказган ҳолда уларга нисбатан ҳар қандай кўринишдаги зўравонликларни олдини олиш ва бутунлай чек қўйишга қаратилган профилактик огоҳлантирув тадбирларри олиб борилиб, ҳимоя ордерлари билан таъминлаш орқали ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Ойдин нури” ташкилотининг психологлари билан ҳамкорликда қийноқ, тазйиқ ва зўравонликка учраган, оғир турмуш тарзига тушиб қолган хотин-қизлар билан алоҳида ишлар олиб борилиб, уларнинг ҳаёт ва турмуш тарзини яхшилаш, касбга ўқитиб бандлигини таъминлашга қаратилган тренинглар ўтказиб келинмоқда.

Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда спорт билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳар ҳафтада маҳаллаларга бориб бевосита аёллар билан машғулотлар ўтказиб келинмоқда.

Ҳафтанинг Пайшанба кунлари “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасидаги кенг қамровли тадбирлар жараёнида масъул ходимлар томонидан умумтаълим мактабларида вояга етмаган қизлар ўртасида эрта турмуш ва эрта туғруқнинг олдини олиш юзасидан ҳам профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бу каби профилактик, тарғибот ва ташвиқот тадбирларининг узвий равишда амалга оширилиши хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг ҳаёт ва турмуш тарзини яхшилашга, турли қийноқ, тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишда, ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтиришда катта аҳамият касб этмоқда.

Text to speech