1 Апрел 2021 йил 536

Бухоро вилоятида ички ишлар органлари маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани профилактика инспектори лавозимига янгидан тайинланган ёш ходимларга хизмат фаолияти билан боғлиқ барча йўналишларда услубий ва амалий ёрдам кўрсатилмоқда

Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиевнинг ташаббуси билан жорий этилган янги тизимдан кўзланган асосий мақсад, раҳбар ходимлар томонидан ёш ходимларни оталиққа олган ҳолда, улар онгида "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-Олий бурч" деган ғояни  сингдириш, касбий билим ва кўникмаларини шакллантирган ҳолда маҳоратли ходим қилиб тарбиялаш, маҳалла ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга қарши курашининг “Маҳаллабай”, “Хонадонбай”  ва “Фуқаробай” тизимини жорий қилишда дуч келаётган муаммоларини ечишда ёрдамлашиш, “Хавфсиз хонадон” ва “Хавфсиз ҳовли” профилактик тадбирларни ташкиллаштириш борасида ҳар томонлама кўмаклашишдан иборат.

Хусусан, Когон шаҳар Ички ишлар бўлими ХПБ бошлиғи майор У.Ҳакимов ҳамда вилоят ИИБ ҲПБ катта инспектори катта лейтенант Ф.Хотамовлар Амир Темур маҳалласи ҳудудига хизмат кўрсатувчи 67-сонли ҳуқуқ-тартибот маскани ёш профилактика инспектори лейтенант Акмал Шариповга хизмат ҳудудида кунлик профилактик ишларни ташкил этиш борасида услубий ва амалий ёрдам кўрсатмоқдалар.

Text to speech