Бухоро вилоятида ЙҲХБ ходимига 400.000 минг сўм пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
2020 йил 19 октябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ инспектори сержант С.Б. вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, унда В.С. исмли шахснинг ўз бошқарувида бўлган “ВАЗ-21011” русумли автомашинасини “Жарима майдони”дан чиқариб бериш ҳамда “Автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси”да кўрсатилган двигатель рақами билан автомашина двигателидаги завод рақамлари мос эканлиги ҳақида маълумотнома ёзиб бериши эвазига 400.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилаётганлиги сабабли унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Сержант С.Б.нинг билдиргиси асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бўлими ва Бухоро вилояти прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро В.С. сержант С.Б.нинг хизмат хонасига келиб, 400.000 сўм пулларни пора сифатида берган вақтида ушланди ва ушбу ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда В.С.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.