Бухоро вилоятида содир этилиб очилмай қолган “қотиллик” ҳамда “босқинчилик” жиноятларини фош этиш борасидаги тергов-тезкор ҳаракатларининг натижалари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 25 март куни Ўзбекистон Республикаси бош прокурорнинг биринчи ўринбосари ва Ички ишлар вазири ўринбосари раҳбарлигида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда, вилоятда содир этилиб фош этилмасдан қолаётган “қотиллик” ва “босқинчилик” жиноятлари юзасидан мавжуд жиноят ишлари бўйича ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатларининг натижалари муҳокама қилиниб, ҳар бир жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ва тезкор-қидирув тадбирларининг тўлиқлиги, қонунийлиги ҳамда жиноятларни фош этиш борасидаги амалга оширилган ишлар ҳамда мавжуд камчиликлар бирма бир таҳлил қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган эди.
Ушбу йиғилиш баёнининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида бугун вилоят прокурори Махмуд Истамов ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиевлар, ҳудудий прокуратура ва ички ишлар органлари масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказиб, вилоятимизда содир этилган ва бугунги кунга қадар фош этилмасдан қолаётган “қотиллик” ҳамда “босқинчилик” жиноятлари бўйича мавжуд жиноят ишлари юзасидан тузилган тергов-тезкор гуруҳларининг иш натижаларини бирма бир танқидий муҳокама қилдилар.
Ҳар бир жиноят иши кесимида тузилган тергов-тезкор гуруҳларнинг бугунги кунга қадар олиб борган тезкор ҳамда тергов ҳаракатлари бирма бир таҳлил қилиниб, янги тусмоллар асосида ишлаб чиқилган режалар, алоҳида топшириқларнинг ижроси, тайинланган экспертизалар натижалари ва олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.
Муҳокама жараёнида очилмасдан қолаётган “қотиллик” ва “босқинчилик” жиноятларини фош этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган тергов ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатларини талаб даражасида бажармаган шаҳар ва туманлар тергов-тезкор гуруҳлари масъуллари қаттиқ танқид қилиниб, бунда тергов ва тезкор-қидирув тадбирларининг тўлиқлигини, қонунийликни таъминлаш лозимлиги таъкидланиб, жиноятларни фош этиш борасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар ва уларни бажаришнинг аниқ муддатлари белгилаб берилди.