28 Октябр 2020 йил 513

Бухоро вилоятида “Оилам бахти – ўз қўлимда” ҳамда “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш”ойлиги доирасида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Ана шундай тадбирлардан бири Вобкент туманида амалга оширилди. Жумладан, туман Ички ишлар бўлими  ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси, хотин-қизлар масалалари бўйича гуруҳ инспектори, психолог ходимлар, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими мутасаддилари, маҳаллла раиси ва халқ таълими бўлими мутасаддилари биргаликда тумандаги 2 сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюришиб, мактабнинг 11 синф битирувчи ёшлари билан вилоят миқёсида ўтказилаётган “Оилам бахти-ўз қўлимда” ва “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда мактаб ўқитувчилари ва битирувчилар билан давра суҳбати ўтказилиб, битирувчиларга жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этмаслик, ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб қилинаётган диний экстремистик ва оммавий маданиятнинг турли кўринишлари таъсирига тушиб қолмаслик, интернетнинг телеграм, инстаграм, фейсбук ва бошқа тармоқлари орқали амалга оширилаётган фирибгарлик жиноятларининг турли кўринишларига алданиб қолмаслик, тартиб- интизом, одоб-ахлоқ нормаларига риоя этиш, шунингдек ёшлар ўртасида кўплаб учраётган ўз жонига қасд қилиш ва суицид ҳолатларининг аянчли оқибатлари, эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари юзасидан тушунчалар берилиб, тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

Мактабнинг 11 синф битирувчи қизларининг руҳий ҳолати, уларнинг ёшига муносиб характер хусусиятлари, руҳиятидаги ўзгаришларни аниқлаш мақсадида психологик суҳбатлар ҳам ўтказилиб, мактаб психологи билан ҳамкорликда бундай тадбирларни давомли тарзда амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

Text to speech