16 Июн 2021 йил 654

Бухоро вилоятида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг бўш бўлган лавозимлари учун малакали кадрларни танлаш ишлари амалга оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамовнинг 2021 йил 06 июнь кунидаги Фармойишига асосан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидаги бўш лавозимларни жамлаш мақсадида малакали ходимларни ҳудудий ички ишлар органларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳудудий бошқарма ва бўлимларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар  орасидан танлаб келиниши юзасидан ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, ишчи гуруҳ аъзолари ИИВ масъуллари подполковник О.Насимов ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимлари томонидан 14-15 июнь кунлари Бухоро вилояти ички ишлар органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Бухоро вилояти бўйича бошқармасига қарашли Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби билан тарғибот учрашувлари амалга оширилди.

Ўтказилган учрашувлар жараёнида вилоят ички ишлар бошқармасининг 15 нафари ҳамда 32 нафар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Бухоро вилояти бўйича бошқармасига қарашли Қўриқлаш бошқармаси ходимлари келгусида хизмат фаолиятини Тошкент шаҳар ИИББда давом эттириш истагини маълум қилиб, уларнинг дастлабки ҳужжатлари  тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Text to speech