29 Апрел 2021 йил 506

Бухоро вилоятида ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа ҳамкор идоралар томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг маҳаллабай тизими асосида амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги йўл қўйилган камчиликлар сарҳисоб қилинди.

Жорий йилнинг 29 апрель куни Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник М. Қодиров, вилоят прокурори ўринбосари Б.Камолов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Й.Жумаевлар томонидан видеоселектор тарзида кенгайтирилган муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Бунда, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вилоят ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлим ва бўлинмалари масъул раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 12 февраль куни ИИВ Ҳайъатининг кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишида жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида берилган топшириқларнинг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ва йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларда “маҳаллабай” жиноятчиликни жиловлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйиб келаётган ҳуқуқ-тартибот идоралари, Сектор раҳбарлари, комиссияга аъзо идора ва ташкилот раҳбарларининг фаолияти танқид остига олинди.

Келгусида аҳоли орасида жиноятга нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш бўйича профилактик, тушунтириш-тарғибот ишларини кучайтириш, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик имкониятларидан фойдаланган ҳолда жиноятчиликни жиловлаш бўйича манзилли ишларни амалга ошириш борасида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида ҳар бир сектор кесимида “маҳаллабай” чора-тадбирларни белгилаб, ижросини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Text to speech