19 Ноябр 2020 йил 321

Бухоро вилоятида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда бир қатор тезкор-профилактик ишлар амалга оширилди

Жорий йилнинг 19 ноябрь “Пайшанба” куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирларини самарали ўтказиш бўйича
барча шаҳар-туманларда ИИБ бошлиқлари томонидан тасдиқланган
чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилиши таъминланиб, уларнинг ижроси юзасидан алоҳида назорат ўрнатилди.

Ўтказилган тадбирларда жами 3194 нафар, шундан 1316 нафар ички ишлар органлари ходимлари жалб этилиб, унда 1617 нафар жамоатчилик вакиллари ҳамда
261 нафар бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар ходимлари фаол иштирок этиши таъминланди.

Аҳоли гавжум бўлган жойларда алоҳида 97 та қўшимча патруллик йўналишлари ташкил этилган ҳолда, 924 нафар ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турувчи шахслар, жумладан, 328 нафар муқаддам судланганлар, 32 нафар вояга етмаган ҳуқуқбузарлар ҳамда 564 нафар бошқа тоифадаги шахслар билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ўтказилиб, такрорий жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида алоҳида профилактик-огоҳлантирув ишлари олиб борилиб, аниқ яшаш ва иш жойига эга бўлмаган қаровсиз ва назоратсиз қолган 3 нафар вояга етмаганлар вилоят ИИБ ҲПБга қарашли Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказига жойлаштирилди.

Вилоят бўйича 3 нафар  қидирувда юрган жиноятчилар ушланиб, жазонинг муқаррарлиги таъминланди.

Ўтказилган тадбирлар давомида жами 686 нафар шахслар шубҳа уйғотганлиги учун ички ишлар органларининг таянч пунктларига келтирилиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Тадбир давомида аниқланган жами 384 та (78 таси ЙХХБ инспекторлари томонидан) турли кўринишдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Вилоят ҳудудида 103 та карантин қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар Бухоро вилоят СЭОМга қонуний чора кўриш учун юборилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида жами 307 нафар ов қуролига эга бўлган шахслар томонидан ов қуролини сақлаш, олиб юриш ва ундан фойдаланиш қоидаларига амал қилишлари текширилиб, шу жараёнда, мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида 13 та объектларда видеокузатув мосламаларининг ўрнатилиши таъминланди.

Ўтказилган тадбирлар жараёнида вилоят ҳудудидаги жами 2652 та хонадонлар ўрганилиб, 31 нафар паспорт-виза қоидасини бузган шахслар аниқланиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

Ўтказилаётган тадбирнинг сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида аҳоли ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 163 та таълим муассасаларида, 50 та корхона ва ташкилотларда, 439 та маҳаллаларда  аҳоли билан таъсирчан тушунтириш ишлари олиб борилди.

 Шу билан бир қаторда, паспорт тизими қоидаларига риоя этиш бўйича 69 та, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш борасида 65 та тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

Ҳаво хароратининг кескин пасайиб кетиши муносабати билан ҳар бир шаҳар ва туманларнинг 4 та секторларида МФЙ раислари, ИИБ ходимлари,  фавқулотда вазиятлар бўлими, туман электр тармоқлари, газ ва сув идоралари ва бошқа мутасадди ташкилотлар ходимларидан иборат тезкор ҳаракатланувчи отрядлар фаолияти йўлга қўйилиб, ижтимоий соҳа объектлари, турар жой комуникацияларининг барқарор ишлаши ва мавжуд муаммоларни тезкорлик билан бартараф килиш ишлари таъминланмоқда.

Шунингдек, куз қиш мавсумида уйма уй юриб, мўриларни тозалаш, ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича ёнғин хавфсизлиги профилактикаси тадбирлари амалга оширилмоқда

Бундан ташқари “Темир дафтар” га киритилган аҳолининг муҳтож қатламига кўмир етказиб бериш ишлари ҳам изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда.

Профилактик тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида уюшқоқлик билан давом эттирилади.

Text to speech