3 Декабр 2020 йил 558

Бухоро вилоятида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” куни доирасида бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилди

Ҳафта давомида содир этилган жиноятлар ҳар бир маҳалла кесимида таҳлил қилиниб, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро комиссияга аъзо барча давлат идоралари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан эрталабки йўриқномалар ўтказилиб, кун давомида амалга оширилиши лозим бўлган манзилли чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Ўтказилган тадбирларда вилоят бўйича жами 3 194 нафар, шундан
1 316 нафар ички ишлар органлари ходимлари, 1 617 нафар жамоатчилик вакиллари ҳамда 261 нафар бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар ходимларининг иштирок этиши таъминланди.

Тадбирлар давомида аҳоли гавжум бўлган жойлар, шундан бозорлар, истироҳат боғлари ва бошқа кўнгилочар масканларда 97 та патруллик йўналишлари ташкил этилди.

Кун давомида 634 нафар Ички ишлар органларининг профилактик ҳисобда турувчи шахслар, жумладан, 116 нафар илгари судланганлар,
26 нафар вояга етмаган ҳуқуқбузарлар ҳамда 492 нафар бошқа тоифадаги шахслар билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ўтказилиб, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг назоратисиз юрган
3 нафар вояга етмаганлар Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.

Суриштирув, дастлабки тергов ҳамда суд идораларидан яшириниб юрган қидирувдаги шахсларни аниқлаш мақсадида “ТОНГ” ва “ТУН” махсус тезкор профилактик тадбирлари ҳаракатга келтирилиб, 6 нафар қидирувда юрган шахсларга нисбатан тезкор маълумотлар олинишига эришилди.

Кўчаларда мақсадсиз юрган жами 699 нафар шахслар шубҳа уйғотганлиги учун ички ишлар органларининг таянч пунктларига келтирилиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Аниқланган 408 та турли кўринишдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шу билан бир қаторда, жами 9 нафар узоқ муддатга кетган шахсларнинг яқин қариндошлари ва 8 нафар яшаш жойига қайтиб келган шахсларнинг бевосита ўзи билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида ҳудудий бандликка кўмаклашиш Марказлари ҳамкорликда аниқ чоралар белгилаб олинди.

256 нафар ов қуролига эга бўлган шахслар томонидан ов қуролини сақлаш, олиб юриш ва ундан фойдаланиш қоидаларига амал қилишлари текширилиб, шу жараёнда, мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида 17 та объектларда видеокузатув мосламаларининг ўрнатилиши таъминланди.

Вилоят ҳудудидаги жами 2490 та хонадонлар ўрганилиб, 22 нафар паспорт-виза қоидасини бузган шахсларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ўтказилаётган тадбирнинг сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида аҳоли ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган 158 та таълим муассасаларида, 41 та корхона ва ташкилотларда, 439 та маҳаллаларда ва аҳоли қатламлари ўртасида таъсирчан тарғибот ишлари олиб борилди.

Ҳафта давомида содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва уларга имкон берган шарт-шароитларни аниқлаб, бартараф этиш мақсадида вилоят ички ишлар органларининг барча бўғиндаги раҳбарлари, масъул ходимлар ва тергов хизмати ходимлари томонидан аҳоли билан жами 294 та учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиб, шу жараёнда барчанинг эътибори жамоатчилик назоратини кучайтириш, атрофдаги ҳодисаларга лоқайд бўлмаслик ва ҳушёрликни ошириш масалаларига қаратилди.

Кун давомида амалга оширилган профилактик тадбирлар ишчи гуруҳлар томонидан ҳар бир туман-шаҳар кесимида таҳлил қилиниб, жамоатчилик ташкилотлари ва ҳуқуқни мухоқаза қилувчи органларнинг фаолияти мувофиқлаштириб борилди.

Text to speech