Бухоро вилоятида зўравонлик ҳамда тазйиққа учраётган аёл ва қизларнинг ҳақ ҳуқуқларини таъминлаш борасида манзилли чоралар амалга оширилмоқда
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан бошқа мутасадди идоралар масъуллари билан ҳамкорликда зўравонлик ҳамда тазйиққа учраётган хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш борасида кенг қамровли профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Бухоро вилоятида жорий йилнинг ўтган 20 кунида 138 та зўравонлик ҳамда тазйиққа учраётган, ажрашиш ёқасига келиб қолган хотин-қизларга “Ҳимоя ордери” берилиб, мазкур оилаларнинг муаммоларирини ҳал этиш, уларни яраштириш юзасидан манзилли тадбирлар белгиланди ҳамда эр ва хотинга мураббийлар бириктирилиб, ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамда ички ишлар органларининг алоҳида назоратига олинди.
Жумладан, Ғиждувон туман Халқобот маҳалласида яшовчи 1968 йилда туғилган З.О. ҳамда Қумоқ маҳалласида яшовчи фуқаро 1977 йилда туғилган М.Ҳ.ларга турмуш ўртоқлари томонидан спиртли ичимлик ичган ҳолда доимий равишда тайзиқ ва зўравонлик қилиб келаётганликлари сабабли ушбу ҳар иккала аёлларга бир ой муддатда ҳимоя ордери берилди.
Бундай тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳар куни изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда.