8 Феврал 2021 йил 497

Бухоро вилоятида зўравонлик ҳамда тазйиққа учраётган хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш борасида манзилли чоралар амалга оширилмоқда.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан бошқа мутасадди идоралар масъуллари билан ҳамкорликда зўравонлик ҳамда тазйиққа учраётган хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш борасида кенг қамровли профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан: Бухоро вилояти Жондор тумани Қароли маҳалласи Қароли қишлоғида яшовчи фуқаролар 1993 йилда туғилган Ў.М. ва унинг турмуш ўртоғи 1991 йилда туғилган С.Ў. лар ўртасидаги бир неча йиллардан буён тўхтамай келаётган оилавий келишмовчиликлар, мутасаддилар иштирокида муҳокама қилиниб, тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётган аёл Ў.М.га бир ой муддатга “Ҳимоя ордери” расмийшлаштириб берилди.

Бухоро туманида ўтказилган худди шу каби тадбирлардан яна бирида, туманнинг Хумин маҳалласида яшовчи фуқаро 1991 йилда туғилган фуқаро Ш.М. ўз онаси 1957 йилда туғилган А.Х. ҳамда 1992 йилда туғилган турмуш ўртоғи Қ.М.ларга нисбатан тазйиқ ўтказиб, зўравонлик қилиб келаётганлиги аниқланиб, ҳар иккала аёлга 1 ой мудатга “ҳимоя ордери” берилиб, томонларга ордернинг талаблари, уни бузганликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди ва оила яраштирилди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими ҳамда унинг ҳудудий бўлинма ва гуруҳлари томонидан, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 2021 йилнинг ҳозирги даврига қадар  вилоятда истиқомат қилувчи 276 та зўравонлик ҳамда тазйиққа учраётган, ажрим ёқасига келиб қолган хотин-қизларга “Ҳимоя ордер”лари расмийлаштириб берилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, уларни яраштириш юзасидан манзилли тадбирлар белгиланди. Эр ва хотинга мураббийлар бириктирилиб, оилалар маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамда ички ишлар органларининг алоҳида назоратига олинди.

Бундай тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳар куни изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда.

Text to speech