Бухоро вилоятининг барча шаҳар ва туманлари 3-секторларида аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари ярмакалари ташкил этилди
Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошиғи полковник Шухрат Алиевнинг ташаббуси билан ҳудудлардаги аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, куз ва қишнинг совуқ кунларида ижтимоий объектлар ва аҳоли хонадонларининг иситилиши ҳамда бошқа шу каби маиший муаммоларини жойида ўрганиб ҳал этиш мақсадида бир қатор чора тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, ҳар бир шаҳар ва туман 3-секторларининг штабларида коммуникация ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг ишчи бригадаларидан иборат туну-кун навбатчилик сменалари фаолияти йўлга қўйилиб, электр ва иссиқлик энергияси, газ, сув ва бошқа коммунал соҳаларда вужудга келадиган фавқулотда ҳодисаларни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Жорий йилнинг 23 ноябрь куни ҳудудлардаги аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида туман ва шаҳарлар марказларидан узоқда жойлашган, марказга қатнаш қийин бўлган 3-секторларга қарашли маҳаллаларда озиқ овқат, қишлоқ хўжалик ва бошқа кундалик зарурий махсулотлар ярмаркаси ташкил этилиб, 20 га яқин махсулотларнинг арзонлаштирилган нархлардаги савдоси йўлга қўйилди.
Бундай тадбирлардан кўзланган асосий мақсад бозорларда озиқ овқат махсулотларининг нархларини сунъий равида ошириб юборилмаслиги, яратилган озиқ овқат заҳираларининг аҳолига тенг тақсимланшини таъминлаш ва махсулотлар тақчиллигини олдини олишдан иборатдир.