Бухоро вилоятининг барча шаҳар ва туманларида хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар томонидан муқаддам судланган аёл ва қизлар билан профилактик тадбирлар олиб борилмоқда
Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ходимлари томонидан ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турувчи муқаддам судланган аёл ва қизлар билан профилактик огоҳлантирув тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, туманнинг Шарқ маҳалласида яшовчи 1970 йилда туғилган, 2020 йилнинг 16 июл куни Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2 қисмида билан айбли деб топилиб, 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган Г.А.;
Нодирабегим маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғилган, 2020 йил 26 май куни жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 4-қисми билан айбли деб топилиб, 4 йил 9 ой 6 кун муддатга озодликдан чеклаш жазосига ҳукм қилинган Р.Ш.;
Ғиждувон тумани Зарангари маҳалласида яшовчи 1990 йилда туғилган, 2019 йил 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан ЖК.нинг 169-моддаси 3-кисми билан айбли деб топилиб, 3 йил муддатга озодликдан чеклаш жазосига ҳукм қилинган А.Г.лар билан профилактик огоҳлантирув тадбирлари амалга оширилиб, ўтаётган жазо тури бўйича суд томонидан белгилаб берилган чекловларга амал қилинаётганлиги, қайта ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир қилган ҳолларда жавобгарликнинг қаттиқ чоралари кўрилиши, уларниннг бандлигини таъминлаш, тарбиялаш ва бошқа ижтимоий масалалар июзасидан муаммолари ўрганилиб, ҳар бир хотин-қиз бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Бундан ташқари Бухоро шаҳри ва Жондор туманларида оила турмуш доирасида ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга мойил бўлган хотин қизлар билан ҳам профилактик суҳбатлар олиб борилиб, бу тоифа шахслар томонидан қайта ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдин олиш борасида манзилли тадбирлар амалга оширилди.