23 Март 2021 йил 1001

Бухоро вилоятининг Мактабгача таълим тизими ходимлари томонидан содир этилган жиноятлар “соҳабай” тизим асосида кенг муҳокама қилинди.

Давлат раҳбарининг Ички ишлар вазирлиги кенгайтирилган Ҳайъат йиғилишида берган топшириқлари ҳамда жорий йилнинг 17 март куни Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов иштирокида Бухоро вилоятида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олишнинг “Маҳаллабай”, “Соҳабай”, “Фуқаробай” тизимлари  ва “Ҳудуд методикаси”ни яратиш юзасидан ўтказган танқидий-таҳлилий йиғилишида берган кўрсатмалари ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари томонидан жиноятлар соҳабай таҳлил қилиниб, жиноят содир қилган шахслар фаолият олиб борган тизим ходимлари ўртасида кенг муҳокама қилинмоқда.

Бугун, Бухоро вилояти мактабгача таълим бошқармаси мажлислар залида, Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи подполковник Жонибек Болтаев томонидан мактабгача таълим тизимида фаолият олиб бораётган мутасадди раҳбарлар, барча мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирокида соҳа ходимлари томонидан содир этилган жиноятлар кенг муҳокама қилинди.

Танқидий руҳда ўтказилган муҳокама жараёнида, 2020 йил ва 2021 йилнинг 2 ойи давомида ушбу тизим ходимлари томонидан содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитлари, тизимда жиноятчиликнинг олидини олиш бўйича йўл қўйиб келинаётган камчиликлар муҳокама қилинди.

Тизим ходимлари томонидан содир этилаётган иқтисодиёт соҳасидаги, коррупцион жиноятлар, хусусан, давлат мулкини талон-торож қилиш, ўзлаштириш, товламачилик, пора бериш ва олиш, унда воситачилик қилиш, ўғирлик ва фирибгарлик каби жиноятларга тўхталиб ўтилиб, соҳа ходимлари ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу жараёнда жамоатчилик назоратининг ўрнатилмаганлиги, тизим мутасаддиларининг ўрни ва роли ҳақида сўз юритилиб, жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари бирма-бир таҳлил қилинди.

Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ф.Латиповнинг соҳа ходимлари ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга ошираётган ишлари юзасидан ҳисобот бериб, келгусида амалга ошириши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилиш сўнгида иштирокчиларнинг мавзуга доир фикр-мулоҳазалари тингланди.

Text to speech