Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимовнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига байрам табриги
Бугунги қутлуғ сана – “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан барча шахсий таркиб ва фахрийларимизни самимий муборакбод этаман.
Ҳар қандай давлатнинг куч – қудрати унинг армияси билан баҳоланади.
Зотан, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Халқ ва армия – бир тану бир жондир” деган эзгу ғоя асосида, Миллий армиямизнинг жанговар салоҳиятини янада юксалтириш ва уни ихчам, тезкор тузилмага айлантириш борасида амалга оширилаётган ўзгаришлар бугун ҳеч кимга сир эмас.
Ҳақиқатдан ҳам сўнгги йилларда Ўзбекистон Миллий армияси жадал ривожланмоқда, унинг жанговар қобилияти ва тайёргарлиги изчил ошиб бормоқда, мамлакатимизнинг мудофаа қудрати мустаҳкамланмоқда, фуқароларимизнинг тинч осойишта ҳаёти таъминланмоқда. халқимиз ғоят масъулиятли ва олижаноб вазифани шараф билан адо этиб келаётган мард ва жасур, эл-юртга садоқатли ватан ҳимоячилари билан ҳақли равишда фахрланади.
Шу боис бугун олдимизга қўйилган вазифаларни юксак даражада бажаришимиз учун ҳар бир ички ишлар органи ходими ва ҳарбий хизматчиси фидойилик, ватанпарварлик билан бор куч ва ғайратини сафарбар этиши лозим.
Қадрли ҳамкасблар!
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, узоқ-умр, оилангизга тотувлик, дастурхонингизга қут-барака тилайман.
Юртимизда жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлаш, қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!