7 Март 2024 йил 3364

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимовнинг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан йўллаган байрам табриги

Бугунги қутлуғ сана – “8 март - Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан сафимизда бўлган барча аёл ходималарни ва фахрийларимизни самимий табриклайман.

Ҳеч кимга сир эмас, аёл зоти ҳақида, унинг тенгсиз латофат ва нафосат соҳибаси, эзгулик ва фидойилик рамзи, хонадонимиз файзу-фариштаси экани тўғрисида улуғ мутаффаккирлар, шоир ва алломалар қанчадан қанча дил сўзларини баён этганлар.

Уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, мўътабар Оналаримизни ардоқлаш, зарур шарт-шароитларни яратиш мамлакатимиз "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг ҳам энг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида бўлгани каби ички ишлар органлари тизимида ҳам кўплаб хотин-қизларимиз халқ манфаатлари йўлида, фидойилик ва садоқат билан хизмат қилиб келмоқдалар.

Эркак ходимлар билан бир сафда, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида муносиб хизмат қилаётган, шу билан бирга оиласида вафоли ёр, меҳрибон она, опа-сингил, келин ва бошқа бир қатор вазифаларни бир пайтнинг ўзида бекаму кўст адо этаётган опа-сингилларимизнинг ҳар бири жасорат намунасидир.

Бугун ўзининг фидокорона меҳнати, эришган улкан ютуқлари, давлат ва жамоат ишларидаги фаол иштироки, ибратли фазилатлари билан Халқимиз ўртасида обрў-эътибор қозонган опа-сингилларимизнинг номларини ҳурмат билан тилга оламиз.

Қадрли опа-сингиллар!

Латофатли, дилбар қизлар!

Баҳорнинг илк байрами муносабати билан Сиздек фидойи ва меҳрибон ҳамкасбларимизга шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, Сиз ҳар жабҳада илғор, ташаббускор, оқила ва ибратлисиз.

Ҳурматли нафосат соҳибалари!

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, узоқ умр, оилангизга тотувлик, дастурхонингизга қут-барака тилайман.

Менинг тилагим ва ниятим битта – оилангиз, фарзандларингиз эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинг!

Доимо Халқимиз, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлиш ҳаммангизга насиб этсин

Text to speech