23 Март 2025 йил
1190
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди
Қабул жараёнида фуқаролар, юридик шахслар ва уларнинг қонуний вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилиниб 10 га яқин ички ишлар органлари фаолияти ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига доир мурожаатлар кўриб чиқилди.
Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига бажариш муддатлари аниқ белгиланган кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бу каби қабуллар орқали аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш, юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.