17 Октябр 2024 йил
936
Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси хусусий шерик маблағлари ҳисобидан кўп қаватли уй-жойлар ва автохўжалик биносини қуриш учун тадбиркорлик субъектлари ўртасида танлов эълон қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрь кунидаги “Ички органлари ходимлари ва Ҳарбий хизматчиларини турар жой маиший шароитларини яхшилаш чора тадбирлари тўғрисида”ги 865-сонли қарорига мувофиқ, инвесторларни уй-жой қурилиши соҳасига кенг жалб этиш мақсадида, Бухоро вилояти ИИБ 2024-2026 йиллар давомида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун тадбиркорлик субъектларини танлаш юзасидан тасдиқланган концепциясига асосан танлов ўтказилади.