28 Декабр 2024 йил 2221

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳузурида кадрлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, бўш лавозимларни муносиб кадрлар билан жамлаш, шахсий таркиб ўртасида ижро ва хизмат интизоми ҳамда қонунчиликни мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди

Бугун, Ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда бўш сафдор, сержант ҳамда офицерлар таркибидаги лавозимларга тавсия этилган, шунингдек, ички ишлар органлари сафидан турли сабабларга кўра бўшатилаётган ходимлар иштирокида вилоят ички ишлар органларининг бўш лавозимларини муносиб кадрлар билан жамлаш мақсадида тайёрланган шахсий таркиб бўйича буйруқ лойиҳаси муҳокама қилинди.

Бошқарма бошлиғи янги лавозимларга тайинланган ходимлар билан юзма-юз мулоқот қилиб, ҳар бир ходимнинг галдаги устувор вазифаларини белгилаб берди.

Шунингдек, вилоят ички ишлар органларида кадрлар сиёсатини тўғри ва адолатли олиб бориш, тизимни халқчил тузилмага, фуқароларнинг чинакам ҳимоячисига айлантириш, ходимларни Ватанга ва касбига садоқат руҳида тарбиялаш, шахсий таркиб ўртасида коррупциоген ҳолатларга қарши иммунитетни шакллантириш, соҳалар кесимида бунга қарши кескин ва аёвсиз кураш олиб бориш лозимлигини қайд этиб, масъулларга бир қатор топшириқлар берди.

Бундан ташқари, хизмат интизоми ва қонунчилик талабларини бузган ҳар қандай тоифадаги масъул раҳбар ва ходимларга нисбатан кескин интизомий таъсир чоралари қўлланилиши қатъий белгиланиб, ҳар бир ҳолатга фавқулодда ҳолат сифатида баҳо берилиши таъкидланди.

Text to speech