15 Декабр 2023 йил 1873

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Шофиркон туманида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ечимига бағишланган сайёр қабул ўтказди

Халқ билан мулоқот қилиш, юртдошларимизни ўйлантираётган, кези келганда қийнаётган дарду муаммоларига қулоқ тутиш бугун давлат идоралари фаолиятининг бош мезонига айланди.

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Миржамол Миралимов бошчилигида Шофиркон туманининг "Жўйрабод" маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда ҳам бу мезон ўз исботини топди.

Сайёр қабулда шаҳар сектор раҳбарлари, вилоят ва туман 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, бошқа мутасадди идоралар масъуллари, маҳалла “маҳалла еттилиги” ҳамда мурожаатларига ечим излаб келган фуқаролар иштирок этдилар.

Қабулда кўтарилган 15га яқин фуқароларнинг турли ижтимоий-иқтисодий мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида бартараф этилиб, иш юритувига олинган, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар ижроси алоҳида назоратга олиниб, мутасаддиларга ҳар бир йўналиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Text to speech