Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони ходимлари иштирокида жамоатчилик билан ишлаш борасида кўникмаларни оширишга доир ўқув семинари ўтказилди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган алоҳида ўқув дастури асосида ташкил этилган ўқув семинарида Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати бошлиғи подполковник Шухрат Жалолов томонидан очиқлик шароитида хизматни қандай олиб бориш, ички ишлар органлари ва жамоатчилик назорати субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги қандай бўлиши кераклиги, ахборот тарқатиш жараёнида қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлар мавжудлиги, нопок жамоатчилик вакилларидан қандай ҳимояланиш кераклиги хусусида атрофлича тушунтиришлар берилди.
ММИ ва КБТХ ходимлари томонидан хизмат жараёнида юқори зўриқишлар, стрессли вазиятлар, хизмат фаолияти давомида фуқаролар билан муомала маданиятига риоя қилиш юзасидан ҳам тушунчалар берилиб, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш борасида зарурий кўрсатмалар берилди.
Бу каби амалий ўқув семинарлар тасдиқланган график асосида барча хизмат соҳалари ва шаҳар-туман ички ишлар органларида ўтказилади.