Бухоро вилояти ИИБда бўш бўлган сержантлик лавозимларини жамлаш мақсадида ИИВ Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга қабул қилиш учун номзодлар танловини эълон қилади
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Касбий тайёргарлик факультети «сержантлик» йўналишига 3 та мутахассислик (Йўл-патруль хизмати, Жамоат тартибини сақлаш фаолияти, Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти) бўйича ўқишга қабул қилиш учун номзодлар танлови 2023 йилнинг 20 декабрь кунидан бошланганлигини маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтига ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро Академик лицейига мурожаат қилишлари сўралади, 2024 йилнинг 20 январь кунидан кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.
Танлов босқичлари:
-ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
-умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;
-тиббий кўрикдан ўтказиш;
-интеллектуал билим даражасини баҳолаш;
-якка тартибдаги якуний суҳбат.
Номзодларга қўйиладиган талаблар: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига мутахассисликлар бўйича:
1. “Йўл-патруль фаолияти” йўналишига: олий маълумотга эга бўлган, бўйи175 смдан паст бўлмаган (эркаклар учун);
2. “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти” йўналишига: олий маълумотга эга бўлган, бўйи 170 смдан паст бўлмаган (эркаклар учун), 165 смдан паст бўлмаган (аёллар учун);
3. “Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти” йўналишига: (спорт синовлари бошқа йўналишларга нисбатан кучайтирилган тарзда қабул қилинади) ўрта, ўрта-махсус ёки олий маълумотга эга бўлган, бўйи 165 смдан паст бўлмаган (эркаклар учун), 160 смдан паст бўлмаган (аёллар учун);
Ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, муддатли ёки сафарбарлик чақируви резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган Бухоро вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган номзодлар иштирок этишлари мумкин. Факультет йўналишларига номзодларни олий таълим муассасасини тугатган мутахассислиги инобатга олинган ҳолда ички ишлар органлари учун белгиланган талаблар асосида қабул қилинади.
Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:
фуқаролик паспорти; (биометрик, ИД-карта);
ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси;
бакалавр дипломи асл нусхаси (иловаси билан);
Манзил: Бухоро шаҳар Навоийшох кўчаси 6-а уй,
Мўлжал: ИИВ Бухоро академик лицейи биноси.
Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (99) 663-89-90; (91) 416-04-07
Телеграмм канали: “Бухоро ИИБ” – дан ахборот олиб боришингиз мумкин