7 Феврал 2025 йил 2099

Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 1-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда

Бугун, вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят прокурори Улуғбек Ҳамдамов, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Икромжон Турсунов, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, тегишли корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 1-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалга ошириладиган ишларга бағишланган семинар ўтказилди.

Семинарда дастлаб Қарорга асосан вилоят ҳудудида жамоат тартиби, фуқаролар хавфсизлиги, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш мақсадида амалиётга татбиқ этилиши режалаштирилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Жумладан, энергия тежовчи замонавий технологиялар, қуёш панелларини ўрнатишнинг имкониятларидан оқилона фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳисоботи тингланди.

Шундан сўнг, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, марказий кўчалардаги чорраҳаларда юзага келаётган тирбандликларни ва содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, ўрнатилган светофорларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган янги лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди.

Ушбу лойиҳаларнинг барчаси қўллаб-қувватланиб, вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш энг устувор вазифа эканлиги алоҳида таъкидланди.

Семинар давомида "Рақамлашган, обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида вилоят ҳудудидаги барча аҳоли хонадонлари, кўча ва жамоат жойларида, маиший ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотларда ўрнатилиши режалаштирилаётган замонавий видеокузатув мосламаларининг кўргазмаси ҳам ўтказилди.

Жараёнда ушбу кузатув камераларининг афзалликлари, жиноятларни иссиқ изидан фош этишда уларнинг ўрни ва роли хусусида маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан қўриқлаш пультига уланишнинг афзалликлари хусусида маълумотлар тақдим этилиб, бугунги кунда тизимда фойдаланилаётган замонавий технологиялар ҳам кўрсатиб ўтилди.

Якунда давлатимиз раҳбарининг ушбу Қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугун тақдимоти қилинган лойиҳалар юзасидан ойлик, чокарлик, ярим йиллик ҳамда йил давомида амалга ошириладиган ишлар юзасидан ишлаб чиқилган йўл хариталарининг ижросини бекаму кўст бажариш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.bviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: