23 Апрел 2025 йил 398

Бухоро вилоятининг Ғиждувон ва Шофиркон туманларидаги Қўриқлаш бўлимлари фаолияти ўрганилди

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг топшириғига асосан, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги масъуллар вилоятнинг туман (шаҳар)ларида бўлиб, ҳудудий Қўриқлаш бўлим ҳамда бўлинмаларида ўрганиш ишларини олиб бормоқдалар.

Навбатдаги ўрганишлар Ғиждувон ва Шофиркон туманлари Қўриқлаш бўлимларида ўтказилди .

Бунда, ушбу хизмат маъмурий биноларида ходимларга яратилган шарт-шароитлар, моддий-техник базанинг ҳолати, биноларни капитал ва жорий таъмирлаш билан боғлиқ амалга оширилиши лозим бўлган галдаги вазифалар ва мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича масъулларга манзилли топшириқлар берилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори ижросини таъминлаш бўйича ушбу туманларда айнан Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан олиб борилаётган ҳудудлардаги корхона ва ташкилотлар, давлат ва нодавлат муассасалар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, шунингдек, аҳоли хонадонларини қўриқловга олиш ёки техник қўриқлаш пультига топшириш, ташвиш тугмалари билан жиҳозлаш борасидаги йўл харитасида белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси, ўтказилган тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ҳамда уларнинг натижалари ҳам бирма бир назоратдан ўтказилди.

Ўрганишлар давомида аниқланган бир қатор тизимли камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, ижрочилик, хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка тўла риоя қилиш, кундалик режа асосида хизматни тўғри ва самарали ташкил этиш орқали натижадорликка эришиш борасида зарурий кўрсатмалар берилди. 

Бу каби ўрганишлар Бухоро вилоятининг қолган туман (шаҳар) лари бўйлаб давом этади.

Text to speech