Бухорода 2 нафар бедарак йўқолган шахс аниқланиб, оила аъзоларига топширилди.
2020 йил 25 сентябрь куни Бухоро шаҳар прокуратурасига Ромитан тумани Пойжўй МФЙ да яшовчи, Н.К. ариза билан мурожаат қилиб, шу маҳаллада истиқомат қилувчи 1976 йилда туғилган, оиласидан ажрашган, якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи, руҳий касалликлар Диспансерида рўйхатда турувчи акаси И.Книнг, 2020 йил март ойи охирларида уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаганлигини билдирган. Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан қидирув тадбирлари эълон қилиниб, тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ва қидирув тадбирлари натижасида, бедарак йўқолган И.К.нинг Навоий вилояти Қизилтепа тумани Азизобод МФЙ Қалъайи-калон қишлоғидаги “Мухлис-Мансур” фермер хўжалигида ёлланма ишчи бўлиб ишлаб келаётганлиги аниқланиб, яқин қариндошларига топширилган.
Бундан ташқари, 2020 йил 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ишонч телефонига Бухоро шаҳар Элбек кўчасида яшовчи Т.Р. нинг, Бухоро шаҳар Х.Таббанд кўчасида яшовчи, 1987 йилда туғилган якка тартибда ишловчи ўғли Х.М.ни 2020 йил 01 сентбярь кунидан бери излаб тополмааётганлиги ва уни топиб беришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати, Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан алоҳида назоратга олиниб, эълон қилинган қидирув тадбири бўйича ўтказилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида бедарак йўқолган Х.М. никоҳсиз турмуш ўртоғи Д.Р. билан Бухоро вилояти Пешкў тумани Қалъа МФЙда юрганлиги аниқланган.
Бухоро вилоятининг барча шаҳар ва туманларида ички ишлар органлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳоқаза қилувчи идоралар, ҳамкор ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари билан биргаликда кенг қамровли қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.