2 Июл 2021 йил 675

Бухорода адвокат фирибгарлик билан қўлга тушди.

Ромитан тумани Қоқиштувон маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган Қ.Ҳ. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилиб, унда турмуш ўртоғининг ҳуқуқларини судда ҳимоя қилаётган адвокат Олот тумани Денов маҳалласида яшовчи, 1959 йилда туғилган Ҳ.Р. таъмагирлик йўли билан 2.500 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини баён қилган.

Аёлнинг мурожаати асосида вилоят Ички ишлар бошқармаси, прокуратура ва Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида адвокат Ҳ.Р. кимёвий ишлов берилган 1500 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ҳ.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech