15 Июн 2021 йил 510

Бухорода аёллар кийим кечакларини электрон савдо орқали арзон нархда сотишни ваъда қилиб виртуал фирибгарлик қилган шахс қўлга тушди.

Номаълум шахс, интернетдаги телеграм ижтимоий тармоғида “Bek Baraka optim” номли гуруҳи ва “Alhamdulillah” аккаунти орқали Когон тумани Хўжа Якшаба маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган Бухоро давлат тиббиёт институти талабаси, Т.Д. билан виртуал алоқага чиқиб, унга тўрт турдаги аёллар кийим-кечакларини арзон нархда, жами 440.000 сўмга сотишга келишиб, тўлов пулларини олдиндан амалга оширсагина кийим-кечакларни почта орқали жўнатиб юборишини айтиб, унинг пластик карточкасидан пулларни бошқа бир шахснинг номига очилган  пластик картага кўчириб олишга эришиб, етказиб бериши лозим бўлган кийим-кечакларни юбормасдан, фирибгарлик жиноятини содир қилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган Ҳ.Н. исмли қиз содир қилинганлиги аниқланиб, ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа фуқароларни ҳам худди шу тартибда алдаб фирибгарлик қилган қилмаганлигини аниқлаш борасида тергов ҳамда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech