6 Январ 2021 йил 436

Бухорода аёллар ва ёшлар билан амалга оширилаётган профилактик тадбирлар жадаллаштирилмоқда

Бугунги кунда вилоят Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлим ҳамда бўлинмалари томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш ҳудудий бўлимлари ҳамда  маҳалла мутасаддилари билан ҳамкорликда барча шаҳар ва туманларда аёллар ва ёшлар билан ишлашнинг бир қатор усул ва услублари қўлланиб келинмоқда.

Бундай тадбирларнинг асосий мезонларидан бири бу - аёллар ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдини олишдир.

Шу мақсадда Пешкў туманида ўтказилган тадбирда,  туманнинг Камолот маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган вояга етмаган А.А. ота-онаси билан ўзаро келишмовчилик сабабли уйидан бир неча бор чиқиб кетганлиги ҳолати маҳалла фаоллари иштирокида, туман Ички ишлар бўлими масъул ходимлари ва психолог томонидан ўрганилди ҳамда атрофлича муҳокама қилиниб, вояга етмаган қиз билан якка тартибдаги суҳбат жараёнида унга керакли тавсиялар, ота онасига эса маслаҳатлар берилиб, фарзандининг салбий ҳаракатлари оғир оқибатлар олиб келиши, фарзанд тарбиясига эътиборсиз бўлган ота-оналарга нисбатан жавобгарлик борлиги тушунтирилиб, вояга етмаган қиз А.А. туман Ички ишлар бўлими психологи томонидан алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Хотин қизлар масалалари бўйича масъул ходимлари томонидан Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида яшовчи 1989 йилда туғилган муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси ва 223-моддаси судланиб, Пробация ҳисобида турган Г.Р. билан профилактик суҳбат ўтказилиб, такроран жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмаслик бўйича расмий огоҳлантирилди.

Text to speech