Бухорода қаровсиз қолдирилган автомашинадан содир этилган ўғирлик жинояти фош этилди.
2021 йил 02 май куни соат 11:30 дан соат 12:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Ғиждувон тумани Ф.Юнусов маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган М.М. га тегишли бўлган, Бухоро шаҳар Афросиёб кўчаси 2-муюлиш 3-уйининг орқа томонидан қаровсиз қолдириб кетилган “Спарк” русумли автомашинадан, 13.540.000 сўм пулларни ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Олиб борилган тергов ҳамда суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро тумани Хонобод қишлоғида яшовчи, 2004 йилда туғилган вояга етмаган Ҳ.А. содир этганлиги фош этилиб, ундан ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳурматли фуқаролар, автомашинангизни қаровсиз ёки салонида пул ва қимматбаҳо буюмлар билан қолдирманг.