5 Сентябр 2022 йил 596

Бухорода “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтаётган давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги шодиёналарига уланиб кетган "Билимлар куни" тадбирларида ички ишлар органлари ходимлари йўлларда ҳаракат хавфсизлиги, жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, мустақиллик дарсларида ҳам иштирок этиб, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳомийлигига берилган Бухоро шаҳридаги 24-сонли “Нурли маскан” кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун мактаб интернатида ўтказилган тадбирда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, Солиқ бошқармаси бошлиғи Мақсуд Маматханов ва бошқа мутасаддилар билан биргаликда иштирок этди.

Масъуллар интернат ўқувчиларини янги ўқув йили бошланганлиги муносабати билан муборакбод этиб, мактабнинг биринчи синф ўқувчиларига Президент совғаларини топширдилар.

Вилоятнинг барча ҳудудларида ўтказилган бугунги "Билимлар куни" тадбирлари доирасидаги «Мустақиллик» дарсларида ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг барчаси иштирок этди.

Text to speech