30 Ноябр 2020 йил 536

Бухорода дастлабки тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун қидирув эълон қилинган шахс қўлга олинди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-модда 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, дастлабки тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун, Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан  жорий йилнинг 25 ноябрь кунидан буён қидирув эълон қилинган Бухоро тумани Галаосиё шаҳри Лутфий кўчасида рўйхатда турувчи, муқаддам судланган 1984 йилда туғилган А.О. Навоий вилоятининг Кармана туманида қўлга олиниб, тергов органига топширилди.

Ҳозирги кунда унга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech