12 Октябр 2020 йил 834

Бухорода фирибгарликка қўл урган таълим муассасаси тарбиячиси қўлга олинди.

Бухоро вилоятида коррупцияга қарши курашиш, унинг турли кўринишларини аниқлаш ва бу турдаги жиноятларни олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ҳамкорликда бир қатор тезкор профилактик тардбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг бирида, жорий йилнинг 8 октябрь куни тахминан соат 12:10 ларда Когон туманида жойлашган мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, 1988 йилда туғилган З.Т. Хўжа Якшаба МФЙда яшовчи, 2002 йилда туғилган Х.Ҳ.нинг ишончига кириб, уни алдаб, мактабгача таълим ташкилоти мудираси орқали, мазкур таълим даргоҳига ишга қўйиш учун 200 АҚШ доллари ҳамда Бухоро шаҳар Халқ таълими бўлимида ишловчи мансабдор танишлари орқали Бухоро педагогика коллежига ўқишга киритиш эвазига 200 АҚШ доллари, жами 400 АҚШ доллар пулларни пора тариқасида беришга далолат қилиб, фуқаро Х.Ҳ.дан ўзи ишлаб келаётган таълим муассасаси ҳудудида кимёвий ишлов берилган 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, жиноят устида қўлга олинган аёл З.Т. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, Фирибгарларнинг найрангига учманг. Улар сизнинг ишончингизга кириб, ҳар турли усуллар билан алдаб, моддий қимматликларингизга чангал солади. Буни ҳеч қачон унутманг!

Text to speech