13 Октябр 2020 йил 757

Бухорода гиёвандлик моддаларини сотишни кўзлаган шахсларнинг жиноий қилмишларига чек қўйилди

2020 йил 10 октябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, 1974 йилда туғилган, Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида яшовчи фуқаро Б.О. тахминан соат 17:45 ларда Бухоро шаҳар А.Ғиждувон кўчасида жойлашган “Карвон буюм бозори” олдидаги пиёдалар ўтиш жойида “Спарк” русумли автомашинанинг олд йўловчи эшиги чўнтагида қора рангли целофан пакетга ўралган, 10 дона гугурт қутиларга жойланган, вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра соф вазни 22,75 (йигирма икки бутун юздан етмиш беш) граммга тенг бўлган кўп миқдордаги “Марихуана” гиёвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзлаб, қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Жиноят устида қўлга олинган Б.О. билан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида, у мазкур гиёвандлик моддаларининг ҳар бир қутисини 300.000 (уч юз) минг сўмдан жами 3.000.000 (уч миллион) сўм эвазига Шофиркон туман А.Навоий МФЙда истиқомад қилувчи 1974 йилда туғилган, Б.Ҳ. дан харид қилганлиги аён бўлди.

Б.О.нинг берган кўрсатмасига асосан гиёванлик моддаларини сотганликда гумон қилинган Шофирконлик фуқаро Б.Х. билан тезкор суриштирув тадбирлари олиб борилиб, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда,  уйидан соф вазни 175 грамм “марихуанна” моддасини сотиш мақсадини кўзлаб сақлаб келаётганлиги аниқланган ва холислар иштирокида хужжатлаштирилиб, текшириб кўриш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси ихтиёрига олинган

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech