26 Январ 2021 йил 748

Бухорода хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишда “Ҳимоя ордери” кенг қўлланилмоқда.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан тааллуқли идоралар масъуллари билан ҳамкорликда зўравонлик ҳамда тазйиққа учраётган хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор профилактик огоҳлантирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Вобкент туманида ўтказилган ана шундай тадбирлардан бирида Халач маҳалласида яшовчи аёл Х.Э.га турмуш ўртоғи И.Ж. томонидан доимий равишда тазйиқ ўтказиб келинаётганлиги аниқланиб, томонлар ва мутасаддилар иштирокида унга бир ой муддатга “Ҳимоя ордери” расмийлаштириб берилиб, ордернинг талаблари батафсил тушунтирилди.

Бухоро туманидаги яна бир шу турдаги тадбирда Гулшанобод маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғилган аёл Д.Ф.нинг қайнонаси билан келишмовчилиги ўрганилиб, мутасаддилар иштирокида муҳокама қилинди. Ҳимоя ордери олиш шартлари тушунтирилганда ҳар иккала томон рад қилиб, ўзаро яраштирилди.

Пешкў тумани Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ходимлари ва психолог томонидан туманнинг "Садир" маҳалласида яшовчи 1987 йилда туғилган, 2 нафар вояга етмаган фарзандни тарбиялаб келаётган М.Д. ва унинг қайнонаси 1968 йилда туғилган М.Х. лар ўртасидаги оилавий келишмовчилик ўрганилиб, атрофлича муҳокама қилинди. Келин М.Д.га 1 ой муддатда "Ҳимоя ордери" расмийлаштириб берилди.

Бундай тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳар куни изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда.

Text to speech