26 Ноябр 2020 йил 444

Бухорода қидирув эълон қилинган шахс Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида қўлга олинди

Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Фармойиши билан “Қидирув” тезкор-профилактик тадбирлари эълон қилинган бўлиб, бунда вилоят ички ишлар бошқармасининг барча соҳавий хизматлари, шаҳар ва туман ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда жиноят содир этиб, жавобгарликдан қутулиш мақсадида суриштирув, дастлабки тергов ҳамда суд идораларидан яшириниб юрган гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчиларни қидириб топиш, уларга нисбатан қонуний чора кўриш ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш мақсадида бир қатор тезкор қидирув ва профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Бундай қидирув тадбирлари алоҳида таркибда тузилган гуруҳлар томонидан вилоятимиз ва республикамизнинг барча ҳудудлари, қолаверса чет мамлакатларда ҳам олиб борилмоқда.

Қидирув тадбирларининг режа асосида ташкил этилиши натижасида ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлмаган, мамлакат ташқарисига чиқиб кетган қидирув эълон қилинган шахсларни ҳам қидириб топиш ва уларни қонун ихтиёрига топшириш имконини бермоқда.

Ана шундай тадбирлардан бирида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси Қидирув бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми ва 28,211-моддаси (пора беришга суиқасд)  2-қисмида қўрсатилган жиноятларни содир қилиб, жавобгарликдан қутулиш мақсадида чет элга чиқиб кетиб, дастлабки тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун, Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2019 йилнинг декабрь ойидан буён қидирув эълон қилинган, Бухоро вилояти Когон тумани Сиёзпоён қишлоғида рўйхатда турувчи, илгари ҳам фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги учун судланиб чиққан 1981 йилда туғилган Ш.З. Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида қўлга олинди.

Text to speech