17 Декабр 2020 йил 686

Бухорода қидирув эълон қилинган шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг Фармойишига асосан вилоятнинг барча ҳудудларида кенг қамровли “Қидирув” махсус тезкор-профилактик тадбирлари амалга оширилмоқда.  Бунда ички ишлар органларининг барча соҳавий хизматлари, ҳудудий ички ишлар бошқарма, бўлим ва бўлинмалари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда кенг жамоатчилик билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда жиноят содир этиб, жавобгарликдан қутулиш мақсадида суриштирув, дастлабки тергов ҳамда суд идораларидан яшириниб юрган гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчиларни қидириб топиш, уларни одил судлов ихтиёрига топшириш борасида самарали тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 16 декабрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини муфовиқлаштириш бошқармаси тезкор ходимларининг ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-модда 4-қисми кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун, Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан 2020 йил 7 декабрь кунидан буён қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳар, М.Ашрафий кўчасида рўйхатда турувчи, 1971 йилда туғилган Б.И. республикамиз пойтахти Тошкент шаҳрида яшириниб юрган манзили аниқланиб ушланди ва Бухоро вилоятига олиб келиниб, Ички ишлар бошқармаси Пробация ва Жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Text to speech