14 Июн 2021 йил 570

Бухорода "Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият" лойиҳаси доирасида тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда

Мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимиз манфаатлари кўзланган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилгани билан эътиборлидир.

Юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга ҳамоҳанг тарзда фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Республика "Истиқболли авлод" ижтимоий-ахборот Маркази Бухоро вилоят бўлими билан ҳамкорликда навбатдаги тарғибот ишлари Қоракўл туманининг Қуйи Янгибозор маҳалласида ўтказилди.

Қоракўл тумани ИИБ ХПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича гуруҳ, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази ва "Истиқболли авлод" ижтимоий-ахборот Маркази Бухоро вилояти бўлими мутасаддилари фуқаролар муаммоларини эшитиб уларга керакли тавсиялар, бепул ҳуқуқий маслаҳатлар беришди.

Мулоқот давомида оиласи нотинч ҳамда муаммоли фуқаролар билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ташкил этилди.

Бундай тадбирларимиз бирин-кетин вилоятнинг бошқа, чекка туманларида ҳам давом этмоқда.

Text to speech