Бухорода ижтимоий тармоқ фирибгари фош этилди.
Когон шаҳар ИИБ томонидан берилган маълумотга кўра, 2021 йилнинг 15 март кунидан 22 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида, ноъмалум шахс Когон шаҳар Махтумқули кўчасида яшовчи, 1983 йилда туғилган “Ж.И.С.Г.” масъулияти чекланган жамият иш юритувчиси Б.Ш. билан ижтимоий тармоқнинг “OLX” сайти орқали танишиб, унинг ишончига кириб алдаб, 2 дона ҳар бирининг узунлиги 6 метр бўлган темир контейнерларни олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1.500 АҚШ доллари ҳамда контейнерларни юк автомашинасига юклаб етказиб бериш харажатлари учун 1.000.000 сўм пулларни олишга эришиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Олиб борилган суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Жиззах шаҳар Кимёгар маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган А.Ж. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.