6 Октябр 2020 йил 792

Бухорода яна бир гуруҳ хотин-қизлар “Ҳимоя ордер” лари билан таъминланди.

Бухоро вилоятининг барча ҳудудларида уюшқоқлик билан амалга оширилаётган “Оилам бахти-ўз қўлимда” ойлиги доирасидаги профилактик тадбирлар жараёнида хотин-қизлар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминловчи “Ҳимоя ордер”лари расмийлаштирилмоқда.

Жумладан: Бухоро вилоятнинг Олот туманида ўтказилган тадбирлар давомида ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалари бўйича гуруҳи, инспектор-психолог ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда туманнинг Марифат МФЙда яшовчи, доимий равишда оилавий келишмовчиликлар туфайли турмуш ўртоғи О.Б. билан жанжаллашиб келаётган, ажрим ёқасига келиб қолган аёл М.Ф.нинг оилавий муаммолари, келишмовчиликлар сабаблари атрофлича ўрганилиб муҳокама қилинди. М.Ф.нинг турмуш ўртоғи томонидан камситилиб, унга нисбатан зўравонлик ва руҳий тазъйиқ ўтказиб келинаётганлиги аниқланди ҳамда унга 15 кун муддатга “Ҳимоя ордери” расмийлаштириб берилиб, турмуш ўртоғига ордернинг талаблари, уни бузганлик учун келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар тушунтирилди.

Ромитан туманида олиб борилган профилактик тадбирлар жараёнида масъуллар томонидан Ибн Сино МФЙ да яшовчи 1990 йилда туғилган аёл А.Б. нинг содир қилган фирибгарлик жинояти кенг жамотчилик ўртасида муҳокама қилиниб, ушбу аёлни қайта тарбиялаш, келгусида бошқа ҳуқуқбуззарлик ва жиноятлар содир этишини олдини олиш борасида профилактик огоҳлантирув ишлари ўтказилди. Аҳолига фирибгарлик жиноятининг турлари, содир этиш усуллари, ҳозирги кундаги янги кўринишлари юзасидан маълумотлар берилиб, соддадил фуқароларимизнинг фирибгарлар домига тушиб қолмасликлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар тарғиб қилинди.

Бухоро шаҳар Қизилқум кўчасида яшовчи 1985 йилда туғилган аёл Н.Ф. га нисбатан, қонунан ажрашган собиқ турмуш ўртоғи томонидан  тазъйиқ ва зўравонлик ўтказиб келинаётганлиги аниқланиб, унга ҳам 1 ой муддатга “Ҳимоя ордери” берилиб, томонларга ҳимоя ордерининг талаблари батафсил тушунтирилиб, огоҳлантирилди.

Text to speech