27 Июл 2022 йил 721

Бухорода криминоген вазияти оғир маҳалла жиноятчилиги жойида муҳокама қилинди

Бугун, 27 июль куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жонибек Болтаев ҳамда Шофиркон тумани мутасаддилари 3-секторга қарашли ушбу туманининг криминоген вазияти оғир «Доригар» маҳалласида содир этилган жиноятларни фаоллар иштирокида муҳокама қилдилар.

Айтиш жоизки, мазкур маҳаллада жорий 2022 йилнинг бугунги кунига қадар жами 4 та жиноят содир этилган бўлиб, булар енгил, ўрта, оғир тан жараҳати етказиш ва ўғирлик каби жиноятлар туркумига киради.

Масъуллар иштирокида ўтказилган муҳокама жараёнида маҳаллада содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маҳалла мутасаддилари ва профилактика инспекторининг ҳисоботларини тинглади. Жиноятларнинг сабаблари ва унинг келиб чиқишига омил бўлган шарт-шароитларни бирма-бир таҳлил қилди.

Муҳокамада маҳаллада жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида маҳалла мутасаддилари, профилактика инспектори, ички ишлар бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий кўриб чиқилди.

Маҳаллада келгусида оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни олдини олиш мақсадида, «фуқаробай», «оилабай» ва «хонадонбай» тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

Text to speech