10 Март 2021 йил 639

Бухорода профилактика инспекторига пора бермоқчи бўлган пробация ҳисобида турган шахс қўлга олинди

2021 йил 9 март куни Когон шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспектори Ф.Б. нинг вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи номига ёзган билдирги асосида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Бухоро вилояти бўйича бўлими, Когон шаҳар прокуратураси ва Департаментнинг шаҳар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Когон шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган, Когон шаҳар Ички ишлар бўлими Пробация бўлинмаси ҳисобида турган  М.Х. исмли шахс, суд томонидан белгилаб берилган чекловларни бузганлиги ҳолати бўйича ҳудуд профилактика инспектори томонидан тўпланган ҳужжатларни судга тақдим қилмаслик эвазига 200.000 (икки юз минг) сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилиб, профилактика инспекторига бераётган вақтида ушланди ва тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.М. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech