26 Май 2021 йил 597

Бухорода суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда

Одамларнинг дарду ташвишлари билан яшаш ва уларнинг муаммоларини ўрганиб ижобий ҳал қилиш масаласи бугун ҳар бир давлат органи зиммасидаги устивор вазифа саналади.

Шу эзгу мақсад йўлида Давлат раҳбарининг тегишли топшириқлари ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи таркибида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш Департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Тўлқинбой Жуманов томонидан соҳага оид муаммоли саволлар ҳамда мурожаатлар юзасидан Бухоро нефт ва газ саноати коллежи биносида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида Бухоро, Когон шаҳарлари ҳамда Когон ва Қоровулбозор туманларидан ташриф буюрган фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар ва муаммолар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди.

Қабулда асосий эътибор мурожаатларни ижобий ҳал этишга  қаратилмоқда.

Мазкур сайёр қабуллар жорий йилнинг 27-28 март кунлари давомида Бухоро вилояти бўйлаб давом этади.

Text to speech